АМАЛИЙ ДАВРА СУҲБАТИ

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази тингловчилари учун “Меҳнат шартномаси ва тарафларининг моддий жавобгарлиги” ҳамда “Меҳнат низоларини судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди.

Кун тартибидаги масала бўйича тингловчилар очиқ суд мажлисида ҳам бевосита иштирок этишди.

Шундан сўнг, тингловчилар ва судьялар ўртасида амалиётда меҳнат низолари бўйича юзага келаётган муаммолар бўйича эркин фикр алмашинуви бўлиб ўтди.

Келгусида туман суди судьялари ва Марказ ўртасида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишида мунтазам ҳамкорлик ўрнатилишига келишиб олинди. 

Хуршида Юсупова,

фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек
туманлараро суди девонхона мудири