ЗАРАФШОНДА САЙЁР УЧРАШУВ
Зарафшон шаҳар “Янги Зарафшон” МФЙда Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Хамидов, Зарафшон шаҳар ҳокими А.Раджабов ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида сайёр учрашув ўтказилди.
Унда Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Хамидов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун моҳияти ва унга киритилган сўнги ўзгартиришлар, Иқтисодий судлар томонидан кўриладиган низолар ҳамда Иқтисодий процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида тушунча берди.
Тадбирда яқинда бўлиб ўтадиган сайловлар тўғрисида ҳам сўз борди.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли қонуни билан Конституциянинг 117-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмаслиги, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмаслиги, бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмаслиги ҳақида гапирилди.
Суд раиси иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
Зарафшон туманлараро иқтисодий суди