ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судида Бухоро шаҳрида жойлашган 33-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича беш ташаббусда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Учрашувда жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раиси ўринбосари Абдуманнон Шайдоев ва вилоят суди судьялари суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот беришди.
Тадбирда ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар,уларнинг оқибатлари тўғрисида фикр билдирилиб, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Нурбек РАҲИМОВ, Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг бўлим бошлиғи