ОЛИЙ СУДНИНГ КЕНГАЙТИРИЛГАН РАЁСАТ ЙИҒИЛИШИ: судларнинг 6 ойлик фаолияти ҳар томонлама таҳлил қилинди
Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқимиз ҳамма нарсадан устун қўядиган адолатни ҳаётимизда том маънода қарор топтириш энг асосий вазифамизга айланиши шарт, даб алоҳида таъкидлаган.
Бу фикрлар суд тизими фаолияти билан бевосита боғлиқ. Чунки суд қарор ва ҳукмлари орқали содир бўлаётган турли ҳолатларга қонун нуқтаи назаридан баҳо берилади. Бу баҳонинг тўғри қўйилиши эса, адолат таъминланганини англатади.
Шу мақсадда мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш бўйича кенг кў¬ламли ишлар амалга оширилди. Соҳа ходимлари ҳам қўйилаётган талаблар, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида изчил фаолият юритмоқда.
Судлар томонидан 2019 йилнинг дастлабки олти ойи¬да қандай фаолият олиб борилди?
Бу Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кенгайтирилган Раёсат йиғилишида чуқур таҳлил қилинди.
Раёсат йиғилишида қайд этилганидек, ҳисобот даврида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 18 минг 745 нафар шахс¬га нисбатан 14 минг 269 иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткичлар 2018 йилнинг шу даврига нисбатан шахслар бўйича 29,1 фоизга, ишлар бўйича эса, 29,7 фоизга камайган. Жумладан, 333 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди, судланган шахслар сони 14 минг 733 нафарни ташкил этиб, шундан 3 минг 798 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 10 минг 191 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди. 744 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 13 мингдан зиёдроғи эркаклар, 1 минг 728 нафари аёллар, 6 мингга яқинини ёшлар (шу жумладан, 272 нафари вояга етмаганлар), 438 нафари 60 ёшдан ошган шахсларни ташкил этди.
Шунингдек, 1 минг 595 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиши муносабати билан суд залидан озод қилинди. 13 минг 346 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 4 мингдан зиёдига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди, 3 минг 534 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.
166 нафар шахсга Ёшлар иттифоқи, 131 нафар аёлга Хотин-қизлар қўмитаси ва 764 нафар шахсга маҳалла фуқаролар йиғинларининг кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Ҳисобот даврида ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 3 минг 228 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.
Етказилган 286,8 миллиард сўм¬дан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 1 минг 693 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.
6 минг 677 та жиноят иши, яъни барча ишларнинг қа¬рийб 46,8 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.
* * *
Фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига тўхталадиган бўлсак, судьяларнинг фуқаролар ҳузурига бориши, аҳоли орасида сайёр суд мажлислари ўтказиши одатий ҳол¬га айланиб бормоқда. 35 мингдан зиёд фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилгани буни яққол тасдиқлайди.
2019 йилнинг биринчи ярим йилида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 91 минг 744 иш кўриб чиқилди. Мазкур кўр¬саткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 23,4 фоизга камайган.
Ҳисобот даврида 42 мил¬лиард сўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 38 минг 630 суд буйруғи чиқарилди. Ушбу кўр¬саткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қиймати бўйича 65,3 фоизга, суд буйруқлари сони бўйича эса, 76,7 фоизга камайган.
Кўриб чиқилган фуқаролик ишлари бўйича 79 минг 420 ҳал қилув қарори чиқарилди. Ушбу қарорлар бў¬йича талабларнинг 84,4 фоиздан ортиғи қаноатлантирилди. Аҳо¬ли билан 3,6 минг¬дан зиёд учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилди.
* * *
Иқтисодий судлар фаолияти таҳлили бу борада замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланилаётганини кўр¬сатди.
Ҳақиқатан ҳам, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш тобора кенгайиб бормоқда. Судларга онлайн мурожаат қилиш, ариза бериш ёки ариза қайси жараёнда эканини онлайн кузатиб бориш бугун янгилик эмас.
Суд бўлаётган жойга эмас, балки энг яқин суд биносига бориб, судда онлайн иштирок этиш ҳам оммалашмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида иқтисодий судлар томонидан ҳал этилган ишларнинг 2 мингдан зиёди видеоконференцалоқа режимида кў¬риб чиқилгани бунинг яққол тасдиғидир. Бундай қулайлик натижасида тарафларнинг 1,5 миллиард сўмдан зиёд маблағи тежаб қолинди.
2019 йилнинг биринчи ярим йили мобайнида иқтисодий судлар томонидан 95 минг 418 иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шундан даъвогарлар фойдасига 5,8 триллион сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 63,5 фоизга камайган.
Тарафларга қулайликлар яратиш ҳамда суд таъсирчанлигини ошириш мақсадида низо тартибида кў¬рилган ишларнинг салмоқли қисми, яъни 61 мингдан ортиғи бевосита жойларда, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 15 минг 642 иқтисодий иш кўриб чиқилди ҳамда улар фойдасига 623,8 миллиард сўм миқдорида маблағ ундириб берилди.
* * *
2019 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 8 мингдан ортиқ иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 5 минг 761 фуқаро ва юридик шахс¬ларнинг ҳуқуқ¬лари тикланди.
Шунингдек, маъмурий судлар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кўзда тутилган ҳуқуқ¬бузарликлар бўйича 213 минг 503 нафар шахс¬га нисбатан 179 мингдан зиёд иш кўриб чиқилди. Жумладан, 133 минг 345 нафар шахс¬га нисбатан жарима, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, маъмурий қамоқ ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юбориш каби маъмурий жазолар қўл¬ланилди.
Таҳлилларга кўра, маъмурий судлар томонидан кўрилган ишларнинг аксариятини автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш билан боғлиқ ишлар ташкил қилади. Шу билан бирга, солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёки касса операцияларини юритиш тартибини, шунингдек, тўлов интизомини бузиш, ҳақорат қилиш, майда безорилик, транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш, енгил тан жароҳати етказиш каби ҳолатлар ҳам талайгина. Ички ишлар ор-ганлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ва транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳам учраб турибди.
Хусусан, маъмурий судлар томонидан транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳамда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 16 517 нафар шахсга нисбатан 16 266 та иш кўриб чиқиб, тамомланган.
Маъмурий судлар томонидан 107 минг 615 иш, яъни барча ишларнинг 57,5 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.
Айтиш керакки, Раёсат йиғилишида судлар фаолиятида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ҳар томонлама чуқур таҳлил этилди, тегишли қарорлар қабул қилиниб, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланди.
* * *
Шу ўринда айрим таҳлилларга тўхталадиган бўлсак, судланганлик ҳолати республика бўйича 25,1 фоизга камайган бир пайтда Андижон, Қашқадарё, Наманган, Хоразм вилоят-ларида қотиллик, Бухоро, Қашқадарё, Навоий вилоятларида қасддан баданга шикаст етказиш, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сурхондарё, Хоразм вилоят¬ларида номусга тегиш, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида босқинчилик, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида талончилик, Жиззах, Сурхондарё, Тошкент вилоят¬ларида ўз¬лаштириш йўли билан талон-торож қилиш, Навоий вилоятида ўғрилик, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида порахўрлик, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида гиёхвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноятлари ошгани, жиноятларнинг турига қараб ҳудудларда жиноятлар профилактикаси етарли эмаслигидан далолат бераётгани қайд этиб ўтилди.
Раёсат йиғилишида қайд этилган вилоятлар судлари раислари келгусида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиб, жиноятчиликнинг ошиши сабабларини таҳлил қилиб, натижаларини кенг қамровли муҳокама қилиш ва тегишли мутасадди идораларга тақдимномалар киритиш орқали ўз муносабатларини билдириш чораларини кўриши зарурлиги таъкидланди.
Умуман айтганда, Раёсат йиғилишида судлар фаолиятига таллуқли ҳар бир масала чуқур таҳлил этилди, одил судловни амалга оширишдаги фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўй¬ган, зиммасидаги вазифаларга масъулиятсизлик билан қараган айрим судьялар жиддий тарзда огоҳлантирилди.
Судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, жамиятда қонун ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат муносабатини шакллантириш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш, низолар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида судлар фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор этиш, жамоатчиликнинг қизиқишини уйғотган ва долзарб суд жараёнларини кенг ёритишга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.
Раёсат йиғилишида судлар томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар чуқур таҳлил этилиши, камчиликлар манзилли равишда кўрсатиб берилиши билан бир қаторда муаммолар юзага келишига сабаб бўлаётган омилларга ҳам эътибор қаратилди. Келгусида йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш, судларнинг том маънода адолатни таъминлашдек эзгу ишига ҳеч нарса, ҳеч ким соя солмаслиги зарурлиги қатъий қайд этилди.
Бобомурод Райимов