МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Зарафшон шаҳридаги “Наврўз” ва “Юлдуз” маҳалла фуқаролар йиғинларида Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Ҳамидов томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирда Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Ҳамидовнинг маърузаси тингланди.
Нотиқ ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 окябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз даврга тайининланиш (сайланиш) тизими жорий қилинганлиги, фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддати 3 йилдан 1 йилга қисқартирилганлиги, вилоят даражасидаги судлар томонидан жиноят ва фуқаролик ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш институти тугатилиб, тегишли суд раислари ва прокурорларнинг назорат тартибида протест келтириш бўйича ваколатлари бекор қилинганлиги ҳақида фикр юритди.
Шунингдек, суд раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони моҳиятига ҳам тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида тадбиркорлик субъектларига яратилган имкониятлар ҳақида сўзлади.
Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Зарафшон туманлараро иқтисодий суди