ХОРАЗМДА СЕМИНАР МАШҒУЛОТИ

 Хоразм вилоят иқтисодий суди мажлислар залида Хоразм вилоят прокуратураси, Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси ва ҳудудий давлат солиқ инспекциялари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 70, 712-моддалари - Камерал назорат ва мавзули экспресс-ўрганиш мавзуларида семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Семинарда Хоразм вилоят иқтисодий суди раиси И.Тешаев, Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Саидов, вилоят иқтисодий суди судьяси Н.Аллаберганова ва вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси, адлия маслаҳатчиси Р.Матяқубовларнинг мавзу юзасидан маърузалари тингланди.

Семинар якуни билан иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволлари ва муаммоли масалалари юзасидан фикр алмашди.

Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг йилдан-йилга қабул қилаётган янги Фармон, Қарорлари аввало мамалакатимизнинг салоҳиятини юксалтиришга, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга, халқимиз фаровонлигини оширишга, мустақил Ўзбекистонимизни дунёдаги етакчи давлатлар билан жаҳон бозорида бемалол рақобат қила оладиган даражада юқори ўрин эгаллашига қаратилган.

Тадбиркорлар ўз фаолиятлари давомида қонунларимизни суистеъмол қилмасликлари, Президентимиз томонидан яратиб берилаётган улкан имкониятлар ва имтиёзлардан оқилона фойдаланишлари, ҳар бир тадбиркор юрт равнақи ва тараққиёти учун фидойилик тимсоли бўлиши керак.

Хоразм вилояти иқтисодий суди