ТАЪЛИМ ДАРГОҲИДА УЧРАШУВ
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Кейинги йилларда мамлакатимизда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга йўналтирилган миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда малакали кадрларни тайёрлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди.
Бинобарин, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 9 январь санасида “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонлари дастуриламал вазифасини ўтамоқда.
Ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан суд биноларида ёшлар билан кенг қамровли учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди ходимлари томонидан туман Пробация гуруҳи раҳбари билан биргаликда тумандаги 1 –умумий ўртатаълим мактабининг ўқувчилари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, суд ходимлари томонидан кейинги уч йил ичида суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ўзгаришлар тўғрисида қисқача ахборот берилиб, Фармоннинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш борасида маъруза қилинди.
Бундан ташқари, учрашув давомида, ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, уларнинг оқибатлари тўғрисида тушунтириш берилди.
Баҳодир Фармонов, Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди девонхона мудири