October 17, 2019

ОЛИС ТУМАНДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 сентябрдаги фармойишига кўра, Баҳодир Итолмасович Джумаев фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди раиси лавозимига тайинланган эди.

Янги тайинланган суд раиси фуқаролар билан очиқ мулоқотни вилоятнинг энг узоқ туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказишдан бошлади.

Янги муддатга тайинланган суд раиси иш фаолиятини вилоятнинг туманлараро (туман) судларининг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти ва вилоятда шаклланган суд амалиёти билан билан танишиш билан биргаликда вилоятнинг энг олис тумани бўлган Сариосиё туманидаги “Эркинлик” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабул асносида фуқаролар билан ўтказилган юзма-юз очиқ мулоқотда маҳалла фуқаролари соҳага оид оила, уй-жой, ер, пенсия таъминоти ҳамда фуқароларни қизиқтирган кундалик ҳаётда учраб турадиган бошқа фуқаровий ҳолатлар бўйича кўплаб саволларга жавоблар олишди.

Ўтказилган очиқ мулоқотдан мамнун бўлган маҳалла аҳолиси сайёр қабул якунида дуога қўл очиб янги тайинланган суд раиси ва вилоятнинг барча судьяларининг келгусидаги фаолиятида зафарлар ва адолатли қарорлар қабул қилиб, соҳада улкан ютуқларга эришишига тилкадош эканликларини билдирдилар.

 

  Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди