ТАДБИРКОРЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

 Шеробод туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б.Исаков ва Олий суд судьяси Б.Сайфуллаев, вилоят иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳамда туманлараро судлари раислари вилоятнинг Ангор, Бойсун, Музработ, Қизириқ ва Шеробод туманларида фаолият юритаётган юзга яқин тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ўтказишди.

Учрашувда тадбиркорларни қийнаб келаётган ва фаолиятини амалга оширишда дуч келаётган муаммолар эшитилиб, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш тартиби ва бошқа ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Учрашув қизғин мунозара тартибида ўтиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди. Ташкил этилган сайёр учрашув учун тадбиркорлар Олий суд раҳбариятига, судьяларга ўз миннатдорлигини билдиришди.

Сурхондарё вилояти иқтисодий суди