December 28, 2019

ОЛИЙ СУДДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ

Олий судда болажонлар учун Янги йил байрами тадбири бўлиб ўтди. Олий суд касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган байрам тадбирига Олий суд судьялари ва суд ходимларининг фарзандлари таклиф этилди.

Даврага Қорбобо ва қорқиз кириб келишди. Болажонлар уларни қарсаклар билан қарши олишди.

Театрлашган дастур бошланди. Қорбобо барчани кириб келаётган 2020 йил билан табриклади. Болажонлар шеърлар айтишди, арча атрофида шўх қўшиқлар янгради, рақсга тушишди.

-Безатилган арча атрофидаги Янги йил байрами менга жуда ҳам ёқди, - дейди Тошкент шаҳридаги 250-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Зилола Эркинова , - Айниқса, байрамона безатилган майдонча, қорбобо ва қорқизнинг чиқишлари, бошқа эртак қаҳрамонлари ўйинлари кўнглимизни хушнуд этди. Ойим, мен ва синглим билан байрамга келиб мазза қилдик.

Тадбирда болажонларга Янги йил совғалари улашилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати