ОИЛА – МУҚАДДАС ДАРГОҲ
Юнусобод туман ҳокимлигида фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенати кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори мазмун-моҳиятини кенг аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, жойларда тушунтириш ишларини ташкил этиш мақсадида “Оила – муқаддас даргоҳ!” мавзусида туман фаоллари, мутасаддилар ва ёш оила остонасида турган ёшлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод тумани бўлими, туман ҳокимлиги, туман ФҲДЁ бўлими, туман “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази бўлим бошлиқлари ва масъул ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этди.
Тадбирни фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раиси Шерзод Ражабов очар экан, тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимининг яратилиши, нафақат ортиқча харажатларнинг олди олинишига, балки келгусида ёш оилаларнинг мустаҳкам қўрғон бўлишига, уларнинг мустаҳкамланишига, керак бўлса, оилавий ажримларнинг сонини қисқартиришга олиб келиши муқарарлигига эътиборни қаратди.
Шунингдек, тадбир давомида суд раиси туман судларида оилавий ажрим бўйича фуқаролик ишларининг кўрилишида, аксарият оилаларда моддий етишмовчиликлар натижасида никоҳлар бекор бўлиши сабаб бўлаётганлигини, тўйлар ва маросимлар ихчам, ортиқча дабдабабозликсиз ўтадиган бўлса, келгусида ушбу оилада маълум бир сармояни тежашга олиб келиниши, оилавий ажримларнинг сонини қисқартиришга эришиш мумкинлиги ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Йиғилишда сўз олганлар юқорида номи келтирилган қарорнинг қабул қилиниши, келгусида ёш оилалар мустаҳкамлиги ва ортиқча харажатларнинг олди олинишига, ҳар бир фуқаронинг ўзи учун ҳам турли сиҳатгоҳларда дам олиш имконини бериши, соғлом турмушнинг тўлиқ юазага келишига замин яратиши ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Хуршида Юсупова,
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди девонхона мудири