ҲАМКОРЛИКДАГИ ИШЛАР САМАРАСИ

Кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказилган брифингда Сурхондарё вилоятида одил судловни амалга оширишда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Жиноятчилик аҳволи ҳақида жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти суди раиси Х.Қудратов ахборот берди.

Раиснинг таъкидлашича, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 1486 шахсга нисбатан 1132 та жиноят иши кўрилиб тамомланган бўлиб, жиноят ишлари ўтган йилга нисбатан 287 та ёки 25,3 фоизга камайган. Ҳисобот дари давомида 531 та сайёр суд мажлислари ўтказилган бўлиб, бу жами кўриб тамомланган ишларининг 46,91 фоизини ташкил этади. Жиноятларни олдини олиш мақсадида, жиноят содир этилишига йўл қўйган ва шарт-шароит яратган шахсларга нисбатан 730 та ёки 64,5фоизжиноят ишлари бўйича хусусий ажримлар чиқарилган. Биринчи босқич судлари томонидан 11 нафар шахс оқланган. - 44 нафар шахс апелляция ва кассация босқичида жиноят иши ЖПКнинг 83-моддасига асосан оқланиб, (реабилитация) тугатилган. 114 нафар шахслар қамоқдан озод қилинган.

ЖКнинг 57-моддаси қўлланган ҳолда 424 нафар шахсга қонун санкцияда назарда тутилган жазодан ҳам енгилроқ жазолар тайинланган. ЖКнинг 72-моддасига асосан 71 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

Тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан 241 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди томонидан суд-ҳуқуқ соҳасидаги аҳолини қийнаётган муаммоларнинг ечими юзасидан давлат органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, ўтган 9 ойида Ёшлар Иттифоқи кафиллиги асосида 9 шахсганисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Шунингдек, Хотин-қизлар қўмитаси кафиллиги асосида 11 шахсганисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Шунингдек, Маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари кафиллиги асосида 50 шахсганисбатанозодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Элёр Файзуллаев,

Жиноят ишлари бўйича
Сурхондарё вилояти суди ходими