October 28, 2019

СУДЬЯ САЙЁР СУД ЎТКАЗДИ

 Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси Элёрбек Соибназаров Гулистон тумани давлат солиқ инспекциясида сайёр суд ўтказди.

Сайёр суд мажлисида даъвогар Гулистон тумани Давлат солиқ инспекциясининг бир қатор хўжалик юритувчи субъектларини соддалаштирилган таомилга кўра банкрот деб топиш ҳамда уларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарзи ундирувларини мол-мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризалари юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишлар мазмунан кўриб чиқилди.

Шундан сўнг, Гулистон тумани Давлат солиқ инспекцияси ходимлари, туман ҳудудидаги тадбиркорлик cубъектлари вакиллари ва фуқаролар иштирокида “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек, суд томонидан кўрилган ишлар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш берилди.

Улуғбек Шерқўзиев, Сирдарё вилояти иқтисодий суди катта мутахассиси