ПРЕЗИДЕНТИМИЗ МАЪРУЗАЛАРИ МОҲИЯТИГА БАҒИШЛАНДИ
Самарканд давлат чет тиллар институтида талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир фукаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди судьяси Ф.Қаршиев ва Самарқанд шаҳар суди судьяси Ю.Муҳаммадиевлар иштирок этиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги "Конституция ва қонун устуворлиги - ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятнинг энг муҳим мезонидир" мавзусидаги марузаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланди.
Талабалар билан бўлган учрашувда судьялар маърузадаги "қонун устуворлиги" деган атамага алоҳида изоҳ берилгани, бу давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари чиқараётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракатлари фақат ва фақат конституция ва қонунларга мувофиқ бўлиши шартлиги, деган фикрлари моҳиятига алоҳида тўхталдилар.
Шунингдек, маърузада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фақат халқ манфаати йўлида хизмат қилувчи идорага айланиши лозимлиги таъкидланиб, келгуси йилдан бошлаб прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш тартиби жорий этилиши, бу эса ўз навбатида ўзаро тийиб туриш принципини таъминлаш имконини бериши, судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш йўлида дадил қадамлар ташланаётгани юзасидан ўз фикрларини билдиришди.
Учрашув қизғин савол-жавоб ва мунозара тарзида ўтди.
Иномжон Абдусаломов, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди судья катта ёрдамчиси