December 4, 2019

АКАДЕМИЯДА ҲУҚУҚИЙ ТАДБИР

 Ички ишлар вазирлиги академиясида тадбир бўлиб ўтди.

Унда академия кундузги таълим 3-курс “тезкор қидирув фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантларга фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг раиси Ш. Ражабов фуқаролик процесси ўқув фанининг “Айрим фуқаролик ишларини судда кўришнинг хусусиятлари” ва “Суд қарорлари устидан шикоят бериш ва уларни кўриш тартиби” мавзусида ўз маърузаси билан иштирок этди.

Ўқув жараёнида тарқатма материаллар; мавзулар учун тайёрланган мультимедиа слайдлари ҳамда ўқитишнинг замонавий интерфаол метод ҳамда педагогик-технологиялардан унумли фойдаланилди.

Айтиш жоизки, маъруза ИИВ Академияси Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси билан фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди ўртасида 2019-2021 йилларда ўқув, илмий-педагогик соҳада ўзаро ҳамкорлик бўйича тузилган шартнома доирасида амалга оширилди.

Маърузада кафедра катта ўқитувчиси, подполковник З.Турсунов иштирок этиб, курсантларга мавзуга оид бўлган илмий-назарий масалаларни тушунтириб ўтди.

Суд раиси томонидан мавзуга оид суд амалиёти, муаммо ва ютуқлар ҳар томонлама статистик маълумотлар ҳамда Олий суд Пленуми қарорлари жонли мисоллар ёрдамида етказиб берилиши курсантлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Тадбир давомида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

 

С.Ғаниев, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судья ёрдамчиси