ЮРИДИК КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИЛАРИ СУД БИНОСИДА
Бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқуқшунос мутахассисларни етиштиришга каттта эътибор қаратилмоқда. Шу маънода ҳар бир вилоятда биттадан юридик коллежлари ташкил этилган. Ўқувчиларни назарий билимларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда амалий кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу жиҳатдан Бухоро вилоят юридик коллеж ўқувчилари навбатдаги дарсини Бухоро вилоят иқтисодий судида ўтказишди. Бухоро вилоят иқтисодий суди раиси “Ишларнинг суд муҳокамасида кўрилиши” мавзусида дарс машғулотини ўтиб берди.
Шундан сўнг ўқувчилар бинодаги шарт-шароитлар билан танишишди. Суд мажлисларининг видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши гувоҳи бўлишди.
Ўқувчилар дарс машғулотида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Ва вилоят иқтисодий суди раисига ўз миннатдорлигини изҳор қилдилар.
Жавоҳир Нурматов, Бухоро вилояти иқтисодий суди бўлим бошлиғи