ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Тахиатош тумани давлат солиқ инспекциясида тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди раиси в.в.б. Г.Зарипова ва Нукус туманлараро иқтисодий суди судьяси Р.Қурбонбоев, Тахиаташ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Қ.Алиев, Ўзбекистон Республикаси бош вазир қабулхонасининг Тахиатош тумани Тадбиркорларни қўллаб қуватлаш қабулхонаси мудири Қ.Ембергенов, Тахиаташ тумани прокурори А.Джумамуратов ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

Тадбирда асосий эътибор Ўзбекистон Республикасида 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб номланиши муносабати билан тадбиркорлик судъектларининг ҳуқуқий онгини юксалтириш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини фаоллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармонига асос солиқ сиёсатига киритилган ўзгартиришлар, шунингдек мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар мавзусига қаратилди.

Мулоқотда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва ойлавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлиши, миллий ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, хотин-қизлар ташаббусларининг амалга оширилиши, ёш тадбиркорлар истиқболли ғоялари ва лойиҳалари руёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳоли бандлиги таъминланишига замин яратилаётганлиги ҳақида тушунтириш берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди