УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ВА ЗАРАФШОН ШАҲРИДА САЙЁР ҚАБУЛЛАР
Учқудуқ тумани ҳамда Зарафшон шаҳар Халқ қабулхоналарида Навоий вилояти судлари раислари фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабул давомида жами 11 нафар фуқародан мурожаатлар қабул қилинди.
Хусусан, Учқудуқ туманида ўтказилган сайёр қабул давомида 6 нафар фуқаронинг мурожаати қабул қилиниб, шундан фуқаролик ишлари масаласи юзасидан 3 нафар, жиноят ишлари масаласи юзасидан 1 нафар ҳамда маъмурий ишлари масаласи юзасидан 1 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ўрганиб чиқилиб, тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Шунингдек, Зарафшон шаҳрида ўтказилган сайёр қабул давомида
5 нафар фуқаронинг мурожаати қабул қилиниб, шундан иқтисодий ишлар масаласи ҳамда бошқа масалалар юзасидан 3 нафар, жиноят ишлари бўйича 2 нафар фуқаро ва тадбиркорнинг мурожаати жойида ўрганиб чиқилиб, тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Бундан ташқари, суд раислари ва ўринбосарлари томонидан сайёр қабул давомида тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг бюджет олдида тўлов интизоми, уни бузиш оқибатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш олиб борилиб, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари ҳам ўтказилди.
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди