December 6, 2019

КОНСТИТУЦИЯ ВА ЁШЛАР

 Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган 184-умумтаълим мактабида Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьялари иштирокида Конституциямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Давра суҳбати ёшларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақидаги билим-кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ёшларнинг мамлакатимиздаги сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, мамлакатни модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёш авлодга етказиш, ёшларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига ҳурмат ҳиссини камол топтириш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилди.

Барчамизга яхши маълумки, қонун ижодкорлиги давлат фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, конституция талабларига мос равишда жамиятни бошқариш, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги масалаларни ҳал этишда қонун устуворлиги муҳим аҳамиятга эга. Бу эзгу мақсад эса давр талаби ва ўзгаришлари асосида жамият ҳамда давлатнинг манфаатларини кўзлаб ижтимоий муносабатларнинг барча соҳаларини тартибга солувчи қонунларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш йўли билан амалга оширилади.

Хусусан Конституциянинг ёшларга оид нормалари қатор қонун хужжатларида, уларнинг муайян таркибий қисмларида ўзининг тўла ифодасини топган.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз Конституцияси жамият ҳаётининг турли соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал ҳисобланади ва бундай масъулиятли ишларни амалга оширишда ёшларимиз ўзларини муносиб ҳиссаларини қўшадилар.

Учрашувда ёшларни қизиктирган саволларга жавоблар берилиб, уларга Конституция китоби топширилди.

 
Тошкент туманлараро иқтисодий суди