November 26, 2019

ТЎЛОВ ИНТИЗОМИГА БАҒИШЛАНДИ

Қонликўл туман ҳокимлигида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, кўрсатилган коммунал хизматлар ҳақини ўз вақтида тўлаш, тўлов ва шартнома интизомига риоя этмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда туман ҳокими Д.Толыбаев, жиноят ишлари бўйича Қонликўл туман суди раиси Е.Абибуллаев, фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро суди раиси Н.Абдакимов, Қонликўл тумани маъмурий суди раиси З.Байымбетова ва Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди раиси в.в.б. А.Аяповлар, туман МИБ, солиқ инспекцияси, ИИБ ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этишди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан
2019 йил 7 ноябрь кунги "Жорий йилда давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифалар"га бағишланган видеоселектор йиғилишида юклатилган топшириқлар ҳамда Олий суд раисининг 2019 йил 8 ноябрдаги 30-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича, маъмурий ва иқтисодий судлари раҳбарлари таркибида "Қорақалпоғистон Республикаси ишчи гуруҳи" ташкил этилганлиги, шаҳар ва туманларда давлат бюджетига ундирув билан боғлиқ суд қарорлари (ҳукмлари)ни ижросини таъминлаш билан боғлиқ ҳудудлардаги мажбурий ижро бюроси бўлимларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш вазифалари борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

  Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди