ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Жумладан: “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари тадбиркорлик истагидагиларни қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди судьялари Янгиобод туманида сайёр учрашув ўтказди.

Ўтказилган сайёр қабулда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ 
ва қонуний манфаатлари бузилишининг олдини олиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар кўриб чиқилди.

Ўтказилган сайёр қабул шуни кўрсатдики, муаммоларнинг аксарияти тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий билими етишмаслиги натижасида вужудга келмоқда.

Шунингдек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишнинг халқаро ҳужжатлари ва тамойилларига мос бўлган замонавий ва кафолатланган тизими жорий этилгани, суд-ҳуқуқ соҳасини тартибга солувчи қонунчилик асослари халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажриба асосида қайта шакллантирилиб, амалдаги қонунчилик тубдан такомиллаштирилгани қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан судлар олдига судни чинакам «Адолат қўрғони»га айлантириш, судлар фаолиятига замонавий технологияларни жорий этиш, суд мажлиси иштирокчиларини суд қарорларидан рози қилиш, ягона суд амалиётини таъминлаш орқали қонуний, адолатли ва асослантирилган қарорлар чиқарилишини таминлаш, судлар фаолиятида фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, энг асосийси халқ билан елкама-елка, юзма-юз бўлиш вазифалари қўйилгани эътироф этилди.

Суд раислари тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг тадбиркорлик масаласи юзасидан берган саволларига тугишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар беришди.

Эркин Ходжақулов,
жиноят ишлари бўйича
Жиззах вилояти суди раиси