ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди судьяси Қ.Абдирахманов, Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди судьяси Г.Ешназарова, Қўнғирот туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суди раиси Н.Абдакимов, Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди раиси в.б. А.Аяпов Қўнғирот тумани маданият бўлими биносида халқ билан, шунингдек, туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан сайёр турда очиқ мулоқот ўтказилди.
Очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Қўнғирот туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Б.Шаханов, Қўнғирот тумани ҳокимининг ўринбосари Б.Турсынбековлар иштирок этди.
Мулоқот давомида судьялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун моҳиятини тушунтириб ўтилди.
Йиғилиш давомида туманда тадбиркорликни амалга оширишда муаммоларга дуч келаётган фуқаролар ҳам қатнашиб, мурожаатлари тингланди ва ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Очиқ мулоқот савол-жавоб тариқасида давом этиб, маҳаллий аҳоли ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди. Шунингдек, аҳоли ҳуқуқий онгини ошириш учрашувнинг бош мақсади эканлиги йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказилди.
Низаматдин Абдакимов, Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот тумани суди раиси