СУД РАИСИ МАКТАБДА ДАРС ЎТДИ
Фориш туман иқтисодий суди раиси Д.Соатов 8-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиларига ҳуқуқ фани соатида дарс ўтиб берди.
Дарс соатида таъкидландики. бугунги битирувчи ёшлар ҳам аждодлар анъаналарига содиқ ҳолда, ўз олдиларига қўйган аниқ мақсадлари сари олға интилиб, жамиятни янгилаш, эркин демократик давлатни шакллантириш йўлида муносиб ҳисса қўшадилар.
Албатта, қайси соҳа бўлмасин, қўлга киритган барча ютуғларимиз ўзимизники. Зеро, эришилган муваффақиятларни мустаҳкамлаб, янги-янги марралар сари интилиб меҳнат қилиш бугунги кун битирувчилари учун муҳимдир.
Дарҳақиқат, ўқувчи ёшларнинг назарий ва амалий билимларини, малака ҳамда касб маҳоратини ошириш, энг муҳими, ҳуқуқий онги етук, замонавий фикрлайдиган кадрлар билан тўлдириш принципиал аҳамиятга эга.
Мактаб директори Д.Мухаммадиевнинг битирувчи синф ўқувчиларни суд мажлисларига қатнашиб кўникма ҳосил қилишлари тўғрисида берган таклифи мақулланиб, ойда бир маротаба иштирок этиши ҳақида келишиб олинди.
Фориш туман иқтисодий суди