November 21, 2019

ФАОЛИЯТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР

 Навоий вилоят иқтисодий судида банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилар фаолиятини тубдан такомиллаштиришга бағишланган семинар ташкил этилди.

Тадбирда судьялар, Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари, тугатиш суд бошқарувчилари, вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари иштирок этишди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
1 февралдаги “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилар фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сонли “Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисда”ги Қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш берилди.

Йиғилишда маърузачилар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Мазкур семинарнинг ўтказилиши суд бошқарувчилари томонидан тугатиш ишларини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўз вақтида олиб боришга, тугатиш бошқарувчилари томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган турли кўринишдаги коррупцияни олдини олишга, иқтисодий суд қарорлари ижросини ўз вақтида таъминланишига хизмат қилади.

 

Ш.Ғофуров, Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси