September 12, 2019

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

 Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Жумладан: “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари тадбиркорлик истагидагиларни қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда.

Жиззах вилояти судлари раислари томонидан Мирзачўл туманида ўтказилган очиқ мулоқотда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишининг олдини олиш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар кўриб чиқилди.

Ўтказилган учрашув шуни кўрсатдики, муаммолар аксарияти тадбиркорларнинг ҳуқуқий билими етишмаслиги натижасида вужудга келмоқда.

Тадбирда юртимизда инсон ҳуқуқи, унинг қонуний манфаатларини ишончли ва самарали ҳимоя қилишнинг кафолатланган тизими жорий этилгани, суд-ҳуқуқ соҳасини тартибга солувчи қонунчилик илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштирилиб борилаётгани қайд этилди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди раиси Э.Ходжақулов, Жиззах вилоят маъмурий суди раиси А.Мамараҳимов, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят суди раиси А.Шукуров ва Жиззах вилоят иқтисодий суди раиси Д.Маҳамматовлар тадбиркорлик субъектлари вакилларининг саволларига тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар беришди.

Бундай очиқ мулоқотлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

 

Жиззах вилояти маъмурий суди