October 18, 2019

ХИВАДА САЙЁР ҚАБУЛ

Хива шаҳар ҳокимлигида Хоразм вилоят иқтисодий суди раиси И.Тешаев бошчилигида, Хоразм вилоят божхона бошқармаси, Хива шаҳар ҳокимлиги, Хива шаҳар Бош вазир қабулхонаси, тижорат банклари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар билан сайёр қабул ташкил этилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Хоразм вилоят иқтисодий суди раиси И.Тешаев Президентимиз Шавкат .Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ва суд ислоҳотлари хусусида батафсил маълумот бериб ўтди..

Ўтказилган сайёр қабулда 14 нафар фуқаро ва 5 нафар тадбиркорнинг мурожаати тингланди. Мурожаат муаллифларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Учрашувда тадбиркорлик субъектларини қийнаб келаётган муаммолар, ўз ечимини топмасдан келаётган масалалар ҳамда тадбиркорларни қизиқтирган саволлар ҳамда қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида фикр юритилди.

Хоразм вилояти иқтисодий суди