ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Андижон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси биносида иқтисодий, фуқаролик, жиноят ва маъмурий суд раислари томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий суд раислари, Андижон туманидаги Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири ва тадбирокорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.
Андижон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Мирзаев томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича тушунтириш берилди.
Ўтказилган сайёр қабулда жами 16 нафар фуқаро қабул қилиниб, муаммолари тингланди.
Жумладан, сайёр қабул жараёнида якка тартибдаги тадбиркор Бахтиёр Зокировнинг еткизиб берилган маҳсулот учун ундирилмай келаётган маблағлари юзасидан қилган мурожаати иқтисодий суд раиси томонидан назоратга олиниб, Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза бериши ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилди.
Андижон туманлараро иқтисодий суди