December 13, 2019

САЙЁР ҚАБУЛДАН СЎНГ 65 НАФАР ФУҚАРО ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ НОМИГА ТАШАККУРНОМА БИЛДИРДИ

 Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳномолигида олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад – халқни ҳаётдан рози қилишга қаратилгани билан ажралиб туради. Бу борада жойларда ўтказилаётган очиқ мулоқот ва сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.

2019 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов Навоий шаҳрида сайёр қабул ўтказди. Ўтказилган сайёр қабулда 183 нафар фуқаро қабул қилинди.

Сайёр қабулда 57 мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 90 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди.

Жумладан, 20 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан назорат тартибида хал қилиш учун қабул қилиниб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

Сайёр қабулда жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан шаҳардаги жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган 7 нафар маҳкум Жиноят кодексининг 73-моддаси, 7 нафар маҳкум Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан жазодан озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди.

Шунингдек, ушбу муассасаларда жазо муддатини ўтаётган
25 нафар маҳкумнинг жазо ўташ тартиби енгиллаштирилди.

Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди, Навоий, Кармана, Томди,Хатирчи, Навбаҳор,Конимех ва Нурота туман судлари томонидан 22 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;

Қабул давомида иқтисодий судлар томонидан 9 та ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилиб, шундан тадбиркорлар фойдасига жами 494.527.000 сўм миқдоридаги зарарларни ундириш тўғрисидаги даъволар қаноатлантирилди.

Қабулдан сўнг 65 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ташаккурнома ёзиб қолдирди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матубот хизмати