September 12, 2019

САВОЛ - ЖАВОБ

❓ САВОЛ: Ҳозирда бизнинг яшаб турган уйимиз бузилиш (снос) режасига тушган бизнинг уйда 10 киши доимий пропискада туради. Уй бузилганидан сўнг пропискадагиларни хаммасига алохида уй бериладими?

❗️ ЖАВОБ: Мазкур холатда уй-жой бузилганда фақатгина уйнинг мулкдорига давлат томонидан уй-жой ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси уй-жой кодексининг 27-моддасига мувофиқ,
ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мулкдорларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади.

 

Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси катта консультанти Жураев Достон тайёрлади