БУХОРОДА КЕНГАЙТИРИЛГАН СЕМИНАР

Бухоро вилоят маъмурий суди, вилоят ва туманлар ҳокимлиги ҳуқуқшунослари, Давлат хизматлари Агентлиги вилоят бошкармаси, вилоят Адлия бошқармаси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, вилоят “Ермулккадастр” тизими вакиллари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

-Ушбу семинарни ташкил қилишдан асосий мақсад фуқароларнинг мансабдор шахслар хатти-ҳаракати устидан норози бўлиб маъмурий судларга шикоятларнинг келиб тушаётганлиги, фуқаролар талабининг бажарилмаслиги, турли ноқонуний ҳолатлар олдини олишдан иборат, -дейди Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси Ж.Шарипов.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси вакили томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуни бўйича атрофлича тушунтириш берилди.

Шунингдек, судларга мансабдор шахслар ҳатти-ҳаракатидан норози бўлиб келтирилаётган шикоятларнинг аксарияти фуқароларнинг кўчмас мулк обьектларига бўлган ҳуқуқ борасида бўлганлиги сабабли Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан фикр юритилди.

Айниқса, ҳозирги пайтда шаҳар ва қишлоқларда қурилиш, реконструкция ишлари олиб борилаётганлиги сабабли бузилаётган ва қайта қуришга топширилаётган биноларнинг фуқаролардан олиб қўйилишида қонун нормаларидан четга чиқиш ҳоллари учраётгани, келтирилган зарарни қоплаб бериш масалаларига эътибор қаратилди.

Тадбир иштирокчилари муҳокама қилинган мавзу юзасидан ўзларининг таклифларини билдирдилар.

Бухоро вилояти маъмурий суди