September 16, 2019

КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТГА ТАҲДИД

 2019 йил 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқилиши ва 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб татбиқ этиш, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларида коррупцияга қарши мавзулар янада кучайтирилишини таъминланиши белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида жойларда 2019 йилнинг иккинчи ярми ва 2020 йилларга мўлжалланган тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек суди томонидан тумандаги Тошкент Инха университетида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари, ўқитувчи ва талабалар иштирок этишди.

Унда сўзга чиққанлар коррупциянинг тараққиётга таҳдид эканлиги, ушбу жиноят келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатлар,жиноятга жазо муқаррарлиги ҳақида сўз юритишди.

Талабаларнинг мавзуга оид саволларига жавоб қайтарилди.

 

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди