НУКУСДА СУДЬЯЛАР ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ
Нукус шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида судьялар ва суд ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси У. Мингбоев, Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раисининг вазифасини вақтинча бажарувчи П.Айтниязов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси С.Турманов, Қорақалпоғистон Республикаси судлари раислари ва судьялари, суд тизими фахрийлари ҳамда суд ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари ва фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда Судьялар олий кенгаши раиси Убайдулла Мингбоевнинг коррупцияга қарши курашиш борасида судья ва суд тизими ходимларига мурожаати ўқиб эшиттирилди.
Нотиқ ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида халқимиз ҳаётида жуда кўплаб ижобий ўзгаришлар рўй бераётганлигини таъкидлаб ўтди. Айниқса. суд –ҳуқуқ ислоҳотлари, одил судловни амалга оширишга қаратилган ишлар салмоғи кенг. Бундай шароитда судья фақатгина қонунга таянган ҳолда иш олиб бориши зарур.
Сўзга чиққанлар мурожаатнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаган ҳолда суд тизими ходимларига қўйилаётган талабларга кундалик хизмат фаолиятида қатъий риоя қилиш борасида фикрлар билдирилди.
Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди