June 24, 2019

САВОЛ - ЖАВОБ

Савол: Иш ҳақи ундириш юзасидан фуқаролик судига даъво ариза билан мурожаат қилмоқчи эдим. Қанча миқдорда давлат божи тўлайман?

Жавоб: Мазкур низо юзасидан судга даъво ариза берилган вақтда давлат божи ундирилмайди. - Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 277-моддасига асосан Ходимлар меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат қилганларида суд харажатларини тўлашдан озод этилиши белгиланган.

Жураев Достон Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси катта консультанти