САВОЛ - ЖАВОБ
❓ САВОЛ: Фарзандим учун турмуш ўртоғимдан суд орқали алимент ундирмоқчиман, турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламайди. Ҳозирда қонунчиликда алиментнинг энг кам миқдори қанча қилиб белгиланган?
❗️ ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексиниг 99-моддаси 2-қисмига мувофиқ, ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги белгилаб қўйилган.
✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сонли “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони билан
✅ 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақиниг энг кам миқдори ўрнига:
634 880 сўм миқдорида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори;
223 000 сўм миқдорида базавий ҳисоблаш миқдори;
223 000 сўм миқдорида пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори жорий этилиши белгиланган.
✅ Мазкур фармон билан қонунчиликдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, меҳнат муносабатлари соҳасида лавозим маоши, устамалар, қўшимча
ҳақ, гонорар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ушланмалар, илгари энг кам иш ҳақига нисбатан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланиши белгиланлиги сабабли судларда ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 75 фоиздан (яъни амалда 476.160 сўм) кам бўлмаслиги белгиланди.
Жураев Достон Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси катта консультанти