ИҚТИСОДИЙ СУДЛАР ТИЗИМЛИ УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗМОҚДА

 Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди раиси в.в.б. Г.Зарипова ва Беруний туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Ктайбеков Беруний тумани Ахборот-ресурс марказида мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар юзасидан давра суҳбати ўтказди.

Унда судьялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июль кунги кичик бизнес ва тадбиркорликни янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселекторида белгилаб берилган вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодекси ва Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берди.

Учрашувда ўқувчилар суд соҳасига бўлган қизиқишларини баён қилиб, ўзларни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди