October 25, 2019

ЯНГИАРИҚДА САЙЁР ҚАБУЛ

Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Каттабоғ” қишлоғида фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раиси А.Маткаримов, Хоразм вилоят иқтисодий суди судьяси М.Бобоназаров, Янгиариқ туман маъмурий суди раиси Б.Ражапов, жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди раиси Ў.Машарифовлар ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар билан учрашув ҳамда сайёр қабул ташкил этилди.

Учрашувда мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳияти тушунтирилиб, фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Ўтказилган сайёр қабулда эса 12 нафар фуқаро ва 4 нафар тадбиркорлар қабул қилиниб, ҳар бир мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

 

Хоразм вилояти иқтисодий суди