22 ОИЛА ЯРАШТИРИЛДИ
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари И.Болтаходжаева ва Х.Ҳакимова, фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг раиси А.Маткаримов, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Курбанбаева ҳамда вилоят ва туманлар бош имом хатиблари иштирокида шаҳар ва туманлардаги нотинч оилалар ва уларнинг муаммоларини ўрганиш ва яраштириш, шунингдек, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилиб, ҳозирги кунда юзага келаётган оилалардаги муаммолар, камчиликлар бўйича видеофильмлар намойиш қилинди ҳамда нотинч оилаларнинг муаммоларини ўрганилиб, яраштириш чоралари кўрилди.
Хусусан, йиғилишда шаҳар ва туманлардан келган муаммоли, нотинч, оилаларнинг барбод бўлиш ёқасига келиб қолган 66 та оилалар иштирок этди.
Қабул давомида ташриф буюрган низоли оилаларга видеофильм намойиш қилиниб, оила муқаддас даргох эканлиги оилада келиб чиқадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабаблар билан эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек, эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий сабаблар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун асос бўла олмаслиги билдирилиб, ажрим ёқасидаги оила аъзоларининг чиқарган хулосаси натижасида 22 та оила яраштирилиб, имом хатиблар томонидан фотиҳалар берилди.
Йиғилишда, 22 та оилани яраштириш натижасида 32 нафар фарзандлар ота-онаси бағрида бирга яшашига эришилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти суди