ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚИЙ ТАДБИР

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг ташаббуси билан Ёшлар иттифоқи Андижон вилояти кенгаши мажлислар залида “Ёшлар ва интернет” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Андижон вилояти бошқармаси раҳбари А.Султонов, “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши мутахассиси Д.Содиқов, Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси ходими О. Қўшбоқов, ёшлар фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Очиқ мулоқотда жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судья катта ёрдамчиси М.Маматбаева сўзга чиқиб, иш юритувдаги жиноят ишлари таҳлил қилинганида айрим жиноятлар содир бўлишига интернет сабаб бўлаётганлиги айтиб ўтилди.

Бугунги кунда ёшларга интернетдан фойдаланиш маданиятини ўргатиш, шунингдек, ёшларнинг хуқуқий билим ва маданиятини ошириш лозимлиги таъкидланди. Мавзу иштирокчилар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Ташкилотчилар томонидан “Огоҳ бўлинг, тармоқдаги тузоқлар, жиноятга жазо муқаррар” лойиҳаси тайёрланиб, вилоят ёшлари ўртасида акция тарзида ўтказишга келишиб олинди.

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди