САЙЁР ҚАБУЛЛАР МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИГА ҚАРАТИЛМОҚДА
Навоий вилоят судлари раисларининг туманлар кесимида август-сентябрь ойларида ўтказиладиган ҳамкорликдаги сайёр қабуллар режасига кўра жорий йилнинг 11 сентябрь куни Қизилтепа туман Халқ қабулхонасида, 14 сентябрь куни Кармана ва Хатирчи туман Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини жойларга чиқиб ҳал этиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилди.
Қизилтепа туман Халқ қабулхонаси биносида ўтказилган сайёр қабул жараёнида фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди фаолиятига оид 5 та, маъмурий суд фаолиятига оид 3 та мурожаатлар қабул қилинди. Сайёр қабулда мурожаат муаллифларига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, мурожаатда кўрсатилган муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш юзасидан тушунтириди.
Кармана туман ҳокимлиги ва Хатирчи туман мусиқа мактаби биносида ташкил этилган сайёр қабуллар жараёнида жиноят ишлари бўйича вилоят суди раҳбарияти томонидан 2 нафар фуқаро, фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 22 та, иқтисодий суд фаолиятига оид 2 та, маъмурий судга тааллуқли 2 та мурожаат кўриб чиқилди. Сайёр қабулда мурожаат қилганларнинг 5 таси тадбиркорлик субъектлари вакилларини ташкил этди.
Ташкил этилган сайёр қабулларда суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаати тингланди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди.
Маъмуржон Қодиров, Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди судьяси