September 27, 2019

СУД РАИСЛАРИ ТАДБИРКОР БИЛАН УЧРАШДИ

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлида қатор қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши ва қабул қилинаётган ушбу қонун ҳужжатлари асосида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиш, уларни жадал ривожлантириш ва бу йўлдаги турли тўсиқларни бартараф этиш соҳасида илғор ҳуқуқий база яратилиб, бу борадаги ишлар бугунги кунда ҳам изчил равишда давом эттирилмоқда.

Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш, уларнинг жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида 70 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатда 380 дан зиёд имтиёз ва преференциялар белгиланган.

Қувасой шаҳар судининг раиси С.Юлдашев ва Қувасой шаҳар маъмурий судининг раиси М.Абдубаннабов томонидан “Мунис файзли мебеллари” корхонасида бўлиб, тадбиркор иш фаолияти билан танишишди.

Очиқ мулоқотда суд раислари томонидан тадбиркорга суд ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар фикр юритилиб, судларда ўтказилаётган “Тадбиркорлар куни” ва “Очиқ эшиклар куни” ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Қувасой шаҳар маъмурий суди