СУДЬЯЛАР ОДОБ-АХЛОҚ КОДЕКСИ ВА КОРРУПЦИЯНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг мажлислар залида фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти судлари судьялари малака ҳайъатининг йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди ва Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьялари, суд ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистонда коррупция ва порахўрликни олдини олиш: профилактика ва кескин чоралар ва “Судьяларнинг одоб-аҳлоқи кодекси” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий суди, қуйи судлар, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг касб ва одоб-ахлоқ қоидалари”га риоя этилиши муҳокама этилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят судлари судьялари малака ҳайъати раиси А.Маткаримов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.
Раислик қилувчи ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2018 йил 29 январь куни 490-сонли қарори билан судьяларнинг одоб-аҳлоқ қодекси тасдиқланганлигини таъкидлади.
Мазкур қоидаларда судьялар учун касбий фаолиятда ва хизматдан ташқари вақтда мажбурий одоб аҳлоқ қоидаларини белгилашини, қоидаларга риоя қилиш мажбурияти, судьянинг ҳулқ-атворига қўйиладиган талаблар, судьянинг касбий фаолиятини амалга ошириш борасидаги хулқ-атвор қоидалари, хизматдан ташқари вақтда судьянинг ҳулқ-атвор қоидалари белгилаб берилган.
Тадбирда судья одоб-аҳлоқ меъёрларига риоя қилиши, камтар, хушмуомила бўлиши, ҳеч кимга нисбатан қўпол муомилада бўлмаслиги, одил судловни амалга оширишда холислиги ҳақида сўз борди.
Мулоқотларда Хоразм вилоят иқтисодий судининг судьяси М.Қурбанов, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг раиси Ж.Курязов, Урганч туманлараро иқтисодий судининг раиси в.б Д.Давлатовлар кун тартибидаги масала бўйича ўз фикрларини билдириб ўтишди.
Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти суди