September 26, 2019

СУД ВА ЁШЛАР

Самарқанд вилояти Пастдарғом Автомобил ва йўллар касб-ҳунар коллежида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда фуқаролик ва иқтисодий судлар раислари, туман адлия бўлими, Ёшлар иттифоқи аъзолари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Тадбирда Пастдарғом туман иқтисодий суди судьяси О.Абжалов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, бу борада қилинаётган ишларга тўхталди.

Учрашувда Пастдарғом туман адлия бўлими ходими Ш.Рўзиназаров, фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом тумани суди раиси А.Болтаевлар ҳам бугунги глоболлашув даврида ёшларимиз олдида турган вазифалар ҳақида фикр-мулоҳазларини билдирди.

Ёшлар томонидан берилган саволларга суд ва адлия ходимлари атрофилича жавоб беришди.

 

Самарқанд вилояти иқтисодий суди