September 12, 2019

МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР: ЎЗБЕКИСТОН ВА ГЕРМАНИЯ ТАЖРИБАСИ

 

Нукус шаҳрида жойлашган “Тошкент” меҳмонхонаси конференциялар залида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Германиянинг Фридрих Эберт номидаги жамғарма Ўзбекистон ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Маъмурий суд ишларини юритиш соҳасидаги ислоҳотлар: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раисининг ўринбосари Мўминжон Остонов тадбир иштирокчиларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, жумладан маъмурий суд ишларини юритиш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берди.

Давра суҳбатида германиялик истеъфодаги судья Герд Велинг “Маъмурий суд ишларини юритишнинг ҳуқуқий аспектлари: Германия тажрибаси” мавзусида маъруза қилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, туман (шаҳар) маъмурий суди судьялари, прокуратура ва адлия вакиллари, адвокатлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

 

Ансатбай Каражанов,

Қорақалпоғистон Республикаси

Маъмурий суди судья катта ёрдамчиси