8 НАФАР ШАХС МУДДАТИДАН ОЛДИН ОЗОД ҚИЛИНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар масаласида жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши Баёни қарорида кўрсатилган вазифалардан келиб чиқиб, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида Самарқанд вилоят судлари раислари ҳамкорлигида Самарқанд туман ва Самарқанд шаҳарларида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда фуқаролар билан учрашув ва сайёр қабуллар ташкил қилинди.
Хусусан, Самарқанд туман Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулга 5 нафар фуқаро мурожаат қилди, шундан жиноят ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 1 нафар, фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 2 нафар, маъмурий судлар фаолиятига оид 1 нафар ва солиқ тизимига оид 1 нафар фуқаро мурожаат қилиб, мазкур мурожаат муаллифларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Самарқанд шаҳар Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулда 6 нафар фуқаро мурожаат қилди, шундан жиноят ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 2 нафар, фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 2 нафар, маъмурий судлар фаолиятига оид 1 нафар ва ҳокимлик ваколатига оид 1 нафар фуқаро мурожаат қилиб, мазкур мурожаат муаллифларининг барчасига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Вилоят судлари томонидан ташкил этилган сайёр судларда 8 нафар шахслар жазони ўташ жойидан муддатидан олдин озод қилиниб, (ЖКнинг 74-моддасига асосан) оиласи бағрига қайтарилди ҳамда маъмурий ишлар юзасидан 33 нафар шахсга нисбатан ишлар МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига асосан тугатилди.
Жиноят ишлари бўйича
Самарқанд вилоят суди