МАКТАБДА ОЧИҚ ДАРС
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 23-август кунги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифаларга асосан умумтаълим мактабларида наъмунали таълим-тарбияни ташкил этиш мақсадида жиноят ишлари бўйича Сардоба туман суди томонидан ҳар жума кунлари ўқувчиларга очиқ дарслар ўтказилиши ташкил этилган.
Жорий йил 13 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Сардоба туман суди раиси Ж.Турдимуратов томонидан 15-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиларига “Ўзбекистон Республикасида суд тизими” мавзусида очиқ дарс ўтказилиб, соҳадаги ислоҳотлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Дарс жараёнида мактаб ўқувчилари суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Суд томонидан мактаб маъмуриятига фаол ва интилувчан ўқувчиларни суд жараёнларида шахсан иштирок этишларини ташкиллаштириш борасида таклифлар киритилди.
Таклиф мактаб маъмурияти томонидан мақулланди.
Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман суди