December 6, 2019

ОТА -ОНАЛАР БИЛАН ЖОНЛИ МУЛОҚОТ

  Сирдарё вилоят иқтисодий судида вилоят ва туманлараро иқтисодий судлари судьялари, суд ходимлари ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувни вилоят иқтисодий суди раиси А.Худойбердиев бошқарар экан, йиғилиш қатнашчиларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллик байрами билан табриклаб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К..Комилов ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси У. Мингбоевнинг табрик хатини ўқиб эшиттирди.

Тадбирда вилоят иқтисодий суди раиси вилоят ва туманлараро иқтисодий судлари тизимида ҳалол, намунали меҳнат қилаётган суд ходимларининг ота-оналарига ташаккур билдириб, бир неча суд ходимларига вилоят иқтисодий судининг ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

  Сирдарё вилояти иқтисодий суди