September 23, 2019

ҲУҚУҚИЙ ТУШУНТИРИШ БЕРИЛДИ

 Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси судлари раҳбарияти ва судьялари томонидан туманларда сайёр қабуллар ўтказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьялари томонидан Шўманой туманида жойлашган Жиен-жиров номидаги мусиқа мактабида сайёр қабул ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьялари томонидан жами 35 нафар фуқаро иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, аҳолининг жиноий, фуқаролик ва маъмурий судларга оид мурожаатлари тингланди ҳамда уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди