November 28, 2019

СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИДА ТАДБИР

 Ғиждувон тумани давлат солик инспекциясида Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди билан ҳамкорликда учрашув бўлиб ўтди. Унда туман солик инспекцияси ходимлари ҳамда Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишни Ғиждувон туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи З.Фатуллоев очар экан, давлатимиз томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга ҳар томонлама эътибор берилаётганини таъкидлади.

Давра суҳбатида Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Салимов сўз олиб, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодиётни ривожлантиришда тадбиркорликнинг ўрни, бюджет тушумларининг ўз вақтида тўлаб борилиши, унинг иқтисодиётга таъсири ҳақида сўз юритди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устиворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шарти эканлиги таъкидланди.

Жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, судлар томонидан маҳаллаларда аҳоли билан очиқ мулоқотларни тизимли равишда ташкил қилиш ва сайёр суд мажлислари ўтказиш кўламини кенгайтириш зарурлиги айтиб ўтилди.

Давра суҳбати ўзаро ҳамфикрликда, савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

А.Асадов, Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди девонхона мудири