December 13, 2019

ОҚҚЎРҒОН АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШУВ

 Тошкент вилоят судлари раислари томонидан жойларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар давом этмоқда. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Оққўрғон туман аҳолиси билан ўтказилди.

Тадбир тумандаги “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган 25-сонли “Мусиқа ва санъат” мактабида бўлиб ўтди.

Ўтказилган очиқ мулоқотда туман маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, “Нуроний” жамоат фонди, фаҳрийлар, ёшлар иттифоқи, хотин-кизлар қўмитаси, туман жиноят ҳамда маъмурий судлар раислари иштирок этишди.

Дастлаб сўзга чиққан жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг раиси Д.Таджибаев суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маъруза қилиб, қатнашчиларнинг бу борада қизиқтирган саволларига батафсил ҳуқуқий тушунтириш берди.

Тадбирда вилоят маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича судлари раислари ҳам мавзу доирасида ўзларининг фикрлари билан ўртоқлашди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди