August 21, 2019

САВОЛ-ЖАВОБ

👉САВОЛ: Иқтисодий судларда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорларига нисбатан апелляция, кассация ва назорат тартибидаги шикоятлар қанча муддатда берилади?

ЖАВОБ: Иқтисодий судларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 259-моддасига асосан агар қонун ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.

✅ Мазкур кодекснинг 285-моддасига асосан Кассация шикояти (протести) суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин бир ой ичида берилиши мумкин. Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича кассация инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида берилган ва кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.

✅ Ушбу кодекснинг 310-моддасига асосан Назорат шикояти (протести) суднинг ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкин.

Жураев Достон Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси катта консультанти